logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тошкентда автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фош этилди

Тошкентда автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фош этилди

Тошкентда автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фош этилди

Шайхонтоҳур туманида автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.P.” ва “P.G.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар томонидан ушбу жамиятларга автокредит олиш учун тўланган жами 396,3 млн сўм нақд пулларни ўзлаштиришиб, фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “D.P.” ва “P.G.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй