Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тошкент вилояти ҳокими банклар учун шанба куни соат 20:00 да йиғилиш ўтказгани айтилмоқда

Тошкент вилояти ҳокими банклар учун шанба куни соат 20:00 да йиғилиш ўтказгани айтилмоқда

Тошкент вилояти ҳокими банклар учун шанба куни соат 20:00 да йиғилиш ўтказгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев шанба - 2 апрел куни, дам олиш куни бўлишига қарамай, соат 20:00 да вилоят ҳокимлиги биносида вилоятдаги барча банклар филиаллари раҳбарлари учун йиғилиш ўтказганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

ztjigilishhabari.jpg

Фото-скриншот: "Банкир кундалиги" телеграм канали

Bankers.uz мазкур вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, вилоятдаги айрим банклар филиаллари бошқарувчилари билан боғланди. Мазкур бошқарувчилар чиндан ҳам бугун соат 20:00 да вилоят ҳокимлиги биносида йиғилиш ўтказилганлигини тасдиқлашди.

Айтилишича, йиғилиш кун тартибида банклар томонидан кредит ажратиш масалалари, шунингдек ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинган. Ушбу йиғилиш бугун соат 15:00 да бўлиши керак бўлган, бироқ йиғилишда айрим банклар филиаллари бошқарувчилари қатнашмагани учун "қасддан" 20:00 га қолдирилганлиги ҳам айтилмоқда.

Шунингдек, 15:00 да айтилган йиғилишга келмаган филиал бошқарувчиларидан "ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлашга розилиги" бўйича аризалари олинганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда банкларнинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари мунтазам равишда ҳудуд (вилоят) ҳокимликлари, хусусан ҳокимлар томонидан кредит ажратиш ва бошқа масалалар бўйича ўзига хос "босим" остида фаолият юритишга мажбур. Ваҳоланки, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларида ҳокимият органларининг банклар фаолиятига, хусусан уларнинг актив операциялари борасида қарорлар қабул қилишига аралашиш қатъийян ман қилинган.

Теги yigilish Zoir Mirzaev