logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Халқ банкининг молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжуман ўтказилди. Анжуманни Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов кириш сўзи билан очиб, молия муассасасининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда унинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида атрофлича маълумот берди.

Халқ банк матбуот анжумани

АТ "Халқ банки" бошқарув раиси ўринбосарлари
Фото: Банк матбуот хизмати

Банк ташкилий тузилмаси ва инфратузилмалари

Таъкидланганидек, бугунги кунда Халқ банкининг 196 та туман (шаҳар) филиаллари ва улар тассаруфидаги 106 та “Банк хизматлари марказ”лари, 649 та банк кассалари, 1 443 та сайёр кассалари, 430 та “24/7-Электрон офис”лари, 298 та халқаро пул ўтказмалари ҳамда 261 та валюта айирбошлаш шохобчалари мамлакатимиз аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Банк томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида молия муассасаси вилоят филиаллари тасарруфидаги 400 та штат бирликлари «мижозбай» ишлаш учун туман филиалларига ўтказилди. Бундан ташқари, ҳар бир филиалга муаммоли кредитлар билан ишлаш учун 4 тадан штат бирлиги ажратилиб, уларнинг 1 нафарига малакали юристлар ишга жалб этилмоқда.

Айни вақтда Халқ банкининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиб,  босқичма-босқич янги тузилмага ўтиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, банк акциядорлари, Кенгаши ва банк Бошқарувининг қарорларига асосан 4 та тузилма, яъни давлат дастурлари, операцион, молиявий ва бизнес блоклари ташкил этилди.

Муаммоли кредитлар билан ишлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил июлдаги ҳудудларда муаммоли кредитларни ундириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилган йиғилиш баёнига асосан, Халқ банкида муаммоли кредитлар улуши 5 фоизга етгунга қадар, янги кредитларни қайтарилган кредитлар доирасида ажратиш бўйича чекловлар ўрнатилди. Муаммоли кредитларни ундириш бўйича ҳудудлар кесимида режа-график ишлаб чиқилиб, марказий аппаратдан 252 нафар ходим «мижозбай» ишлаш мақсадида ҳудудларга юборилди.

Банк капиталлашувини ошириш

Анжуманда Халқ банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш, айниқса, банк ликвидлигини белгиланган меъёрларда ва хавфсиз даражада сақлаб қолиш, ресурслар манбасини шакллантириш, мижозлар ва хорижий ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилаётганига алоҳида урғу берилди. Шу билан бирга, жорий йилнинг октябрь ойида Халқ банкининг устав капитали 281 млрд сўмга оширилгани қайд этилди.

Банкнинг ижтимоий функциялари

Тадбирда Халқ банкининг  ижтимоий соҳага тааллуқли вазифаларни амалга ошириш борасида кўраётган чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ҳозирги кунда Халқ банки томонидан 5 млн нафарга яқин (15 фоиз) фуқароларга ҳар ойда 4 трлн сўмлик 12 турдаги пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар амалга оширилмоқда. Мазкур тўловларнинг 1,4 трлн сўми (ёки 35 фоизи) банк карталари орқали ва 2,6 трлн сўмлик (ёки 65 фоизи) қисми аҳолига нақд пулда тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, хотин-қизларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 55 минг нафарга яқин хотин-қизларга 765 млрд сўмлик ҳамда “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида 142 мингдан ортиқ фуқароларга 3,1 трлн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

photo_2021-11-18_19-54-23

Фото: Банк матбуот хизмати

2021 йилнинг ўтган даврида Халқ банки томонидан чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида 487 та лойиҳага 589 млрд сўмлик кредит йўналтирилди.

Бош офис биноси ҳақида

Бундан ташқари, банкнинг янги Бош офиси биноси қурилиш ишларини шаффофлигини таъминлаш ва бошқариш мақсадида халқаро консалтинг компаниялари ўртасида жорий йил октябрь ойида танлов эълон қилинди ҳамда халқаро нуфуздаги “Bureau Veritas Tashkent” хорижий колсалтинг компанияси танлов ғолиби бўлди.

Тадбир якунида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Теги matbuot anjumani xalq banki Xalq bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй