Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим филиалларида иш вақти синов тариқасида 08:00 дан бошланмоқда

Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим филиалларида иш вақти синов тариқасида 08:00 дан бошланмоқда

Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим филиалларида иш вақти синов тариқасида 08:00 дан бошланмоқда

Қишлоқ қурилиш банк мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида айрим филиалларида мослашувчан иш вақти режимини жорий қилди. Бу ҳақда банк расмий Телеграм каналида хабар берилди.

qqb-bino-1640095189jgkba.jpg

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Мослашувчан иш режимида банк ходимлари жисмоний шахсларга соат 08:00 дан 18:00 гача узлуксиз, яъни тушлик танаффусларисиз хизмат кўрсатади. Узлуксиз режимда универсал менежерлар ва чакана касса ходимлари фаолият олиб боради.

Ҳозирда мослашувчан иш вақти режими Галаосиё, Жарқўрғон, Оҳангарон Хива, Хонқа филиаллари, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон минтақавий филиалларида 1 апрелдан бошлаб жорий этилди.

Бугунги кунда бир қатор банклар анъанавий душанба-жума кунлари 09:00 - 18:00 иш вақти режимидан чекинган ҳолда мижозлар учун янада қулай хизмат кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Айрим банкларда тушлик танаффусларисиз график жорий этилган бўлса, бошқаларида кечки 20:00 гача мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби белгиланган.

 

Теги qishloqqurilishbank qqb moslashuvchan ish vaqti