Асосий/Сўнгги янгиликлар/Пойтахт банк сотувидан тушган маблағлар нимага сарфланиши маълум бўлди

Пойтахт банк сотувидан тушган маблағлар нимага сарфланиши маълум бўлди

Пойтахт банк сотувидан тушган маблағлар нимага сарфланиши маълум бўлди

Poytaxtbank

"Пойтахт банк" АЖ бош офиси биноси
Фото: Пойтах банк

"Пойтахт банк" акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат улуши сотилишидан тушган маблағлар нималарга сарфланиши маълум бўлди. Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори (№719, 29 ноябрь, 2021 йил) lex.uz порталига жойлаштирилди.

Қарорга кўра, "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича олди-сотди битими қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидан ташқарида амалга оширилади. Ушбу савдодан тушган маблағлар бу активни сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади.

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига келиб тушган маблағлар Молия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган бюджет ссудалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни қайтаришга йўналтирилади.

Аввалроқ Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилиши ҳақида хабар берган эдик.

Теги poytaxtbank expobank