Асосий/Сўнгги янгиликлар/InfinBANK'дан Visa Direct: пул ўтказмалари энди янада қулайроқ

InfinBANKʼдан Visa Direct: пул ўтказмалари энди янада қулайроқ

InfinBANK'дан Visa Direct: пул ўтказмалари энди янада қулайроқ

2021 йили InfinBANK OpenWay компанияси билан ҳамкорликда тузилган банк карталарига оид ўз процессинг тизимини ишга тушириб, Visa ва UnionPay тизимларининг принципал аъзосига айланганди. Мазкур лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад мижозлар учун янги қулайликлар ва замонавий хизматлар яратишдан иборат эди. Банк иловасининг навбатдаги янгиланиши белгиланган вазифаларнинг амалга татбиқ этилаётганини тасдиқламоқда, – дейди InfinBANK АТБ чакана бизнес департаменти директори Иномжон Усмонов.

pb5jDa16512135908643_b Фото: InfinBANK

InfinBANK иловасидаги асосий янгилик бу – Visa Direct орқали реал вақт режимида пул ўтказмаларини амалга оширишнинг йўлга қўйилганлигидир. Дунёнинг турли бурчакларида яшаб, меҳнат қилаётган, ўз она юрти, яқинлари билан доимо алоқада бўлган ўзбекистонликлар учун пул ўтказмалари хизмати янгилик эмас. Ўзбекистонда жуда кўп турдаги замонавий ва технологик жиҳатдан илғор пул ўтказмалари хизматлари мавжуд.

Ҳозирда халқаро пул ўтказмаларини икки йўл билан амалга ошириш мумкин: ёки банкка борасиз (у дам олиш кунлари ишламайди), кассада навбатга тураси, паспортингизни кўрсатиб, ўтказма рақамини айтасиз ва улар сизга пулларингизни нақд шаклда беришади. Ёки сиз уни махсус илова орқали олишингиз (у ҳар бир халқаро пул ўтказмаси хизмати учун алоҳида) ва маҳаллий банк картангизга туширишингиз мумкин.

Бундан келиб чиқадики, узоқ кутилган пул ниҳоят чўнтагингизда бўлиши учун сиз маълум вақт ва куч сарфлашингиз ёки мобил хизматларни тушунишингиз керак (катта авлод вакиллари учун бу бироз қийин бўлиши мумкин). Жўнатмани юбориш учун ҳам худди шундай ҳаракат талаб этилади.

Эндиликда узоқ мамлакатдан туриб, тўғридан-тўғри Visa карталарга пул ўтказмасини жўнатиш мумкин ва худди шундай тарзда пулни қайтариш ҳам мумкин. Ҳафтанинг исталган кунида, кундуз ёки туннинг исталган вақтида. Visa Direct шундай ишлайди.

Эндиликда ушбу замонавий хизмат InfinBANK мобил иловамизда ҳам мавжуд. Ушбу хизмат туфайли пул маблағларини ҳатто тунда ва дам олиш кунларида ҳам онлайн тарзда олиш мумкин. Эндиликда иловамиз фойдаланувчилари дунёнинг 54 давлатига ўтказмаларни осонгина жўнатишлари мумкин.

InfinBANK бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, чунки халқаро пул ўтказмалари янада осон ва қулайроқ бўлиши мумкин. Келажакда пул маблағларини ўтказиш учун сиз олувчининг карта рақамини киритишингиз шарт эмас – унинг телефон рақамини билсангиз кифоя. Ушбу хизмат Visa Alias Solution деб номланади ва тез орада иловамизнинг барча фойдаланувчилари учун амал қила бошлайди.

InfinBANK иловасининг жорий версияси банкимизни янги минг йилликнинг тўлақонли рақамли банкига айлантириш йўлидаги яна бир кичик, аммо муҳим қадамдир.

InfinBANK иловасига ушбу ҳавола орқали киришингиз мумкин.

Ҳамкорлик асосида

Теги Visa Direct Infinbank