Асосий/Сўнгги янгиликлар/VISA ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда

VISA ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда

VISA ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда

visa-mastercard

VISA ва Mastercard тўлов тизимлари Россияда фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақда компаниялар расмий сайтларида маълум қилинди. 

VISA тўлов тизими транзакцияларни тўхтатиш учун мижозлари ва ҳамкорлари билан иш олиб боради. Ушбу ишлар якуллангач, Россия эмитентлари томонидан чиқарилган VISA карталари Россия ташқарисида ишламайди. Шунингдек, Россиядан ташқаридаги банклар томонидан чиқарилган VISA карталари ушбу мамлакат ҳудудида ишламайди.

"Биз Россиянинг Украинага асоссиз бостириб кириши ва биз гувоҳи бўлган қабул қилиб бўлмас воқеалардан сўнг ҳаракат қилишга мажбурмиз", — деди Visa Inc компанияси раиси ва бош ижрочи директори Ал Келли.

Россияда эмиссия қилинган Mastercard карталари ҳам бошқа давлатларда ишламайди ва Россия ташқарисида чиқарилган ҳар қандай Mastercard картаси рус банкларида ёки тўлов терминалларида ишламайди.

"Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида дунё Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида юзага келган даҳшатли ва ҳалокатли воқеаларнинг гувоҳи бўлди… Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда ва ҳозирги можаронинг мисли кўрилмаган характерини ҳамда ноаниқ иқтисодий муҳитни ҳисобга олиб, биз Россиядаги тармоқ хизматларини тўхтатишга қарор қилдик, — дейилади компания хабарида.


Россия Марказий банки Visa ва Mastercard карталари билан барча трансчегаравий операцияларни амалга ошириб бўлмаслигини маълум қилди. Бу хорижий онлайн-дўконларда харидлар учун ушбу тизим карталари билан тўловлар қилиб бўлмаслигини ва чет элда ушбу карталардан фойдаланиб бўлмаслигини англатади. Россияликларга чет элга саёҳат қилишда нақд пул ва "МИР" картасини олиш тавсия этилди.

Теги mastercard VISA Rossiya-Ukraina urushi