Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали

Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали

Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали

vacancy_bankers

Иллюстратив фото

Bankers.uz нашри вақти-вақти билан Ўзбекистон банкларида мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумот бериб боради. Бу сафарги банклардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги материалимиз ҳам банкларнинг корпоратив веб-сайтларидаги ва бошқа расмий саҳифаларидаги маълумотлар, шунингдек, алоҳида рекрутерлик платформаларидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

Банкларнинг расмий сайти орқали эълон қилинган вакансиялар

Таҳлилларга кўра, аксарият банклар (ҳам давлат, ҳам хусусий банклар)да мунтазам анъанавий банк хизматларини кўрсатувчи ходимлар изланади. Айрим банкларда банк топ менежменти лавозимлари ҳам вакант ҳолда кўрсатилган. Масалан, Халқ банкида банкнинг бир неча филаллари бошқарувчиси лавозими, қатор департамент директорлари лавозимлари, Пойтахт банкда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозими, Микрокредитбанк Бош офисида 2 та департамент директорлиги вазифалари ҳам ҳозирда вакант ҳолатда турибди.

Аввалроқ айтганимиздек, давлат банкларидан Ўзсаноатқурилишбанк хориждаги банк соҳасида тажрибага эга бўлган ватандошларни банкнинг топ менежменти лавозимига ишга чақирмоқда. 

Айрим банкларнинг корпоратив сайтлари, шу жумладан сайтдаги вакансиялар бериб бориладиган саҳифанинг ҳам ўзбек ва рус тиллардаги версияларида ҳар хил маълумотлар келтирилган. Баъзи банкларда, катта эҳтимол билан аввал рус тилида ахборот тақдим қилиниб, уни шунчаки ўзбекчага ўгириб қўйилади ёки маълумот фақат рус тилида қолиб кетаверади.

Ўрганишларга кўра, 20 та банкнинг корпоратив сайтида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот мавжуд. Ҳозирда ушбу банклардаги бўш иш ўринлари сони қуйидагича:

  1. Халқ банки — 75 та,
  2. Универсал банк — 48 та,
  3. Ипотека-банк — 20 та, 
  4. Ziraat bank Uzbekistan — 12 та,
  5. Асакабанк — 12 та,
  6. Қишлоқ қурилиш банк — 11 та, 
  7. Микрокредитбанк — 10 та,
  8. Агробанк — 7 та, банк сайтининг русча версиясида — 2 та,
  9. Ўзсаноатқурилишбанк — 3 та, сайтнинг русча версиясида — 5 та,
  10. Пойтахт банк — 7 та,
  11. ANORBANK — 6 та,
  12. Туркистон банк сайтининг русча версиясида — 4 та, 
  13. Капиталбанк — 3 та,
  14. Ўзмиллийбанк — 1 та, банк сайтининг русча версиясида — 2 та,
  15. Туронбанк — 2 та,
  16. Давр банк — 2 та,
  17. KDB Bank Uzbekistan — 1 та,
  18. Мадад Инвест Банк — 1 та, 
  19. Asia Alliance Bank — 1 та,
  20. Hamkorbank — иш ўрни кўрсатилмаган, бироқ резюме юбориш имконияти бор.

Рекрутерлик платформаларидаги вакансиялар

Рекрутерлик платформаларидан headhunter.uz сайтида ҳам тижорат банклари анча фаол тарзда ходим излайди.  Ушбу сайтда мавжуд иш ўринлари қуйидагича:

Бошқа платформалар орқали эълон қилинадиган вакансиялар

Олдинги мақолаларимизда ҳам айтганимиздек, айрим банклар фақатгина корпоратив сайтлар ёки рекрутерлар билан чекланмасдан малакали кадр қидиришнинг замонавийроқ йўлларига ўтган. Бир қатор банкларнинг ходимлар билан ишлаш (HR) бўлимларининг ўз ижтимоий тармоқ саҳифалари бор ва у ерда банкдаги вакансиялар тўғрисида муттасил ахборот бериб келинади.

Жумладан, Қишлоқ қурилиш банк, Ипак Йўли банкANORBANKTBC Bank'лар Телеграм канал орқали, InFinBank Фейсбукда Hr-Go Infinbank саҳифаси орқали, Ўзсаноатқурилишбанк эса бир йўла 3 та ижтимоий тармоқ - ТелеграмФейсбукИнстаграм саҳифалари орқали бўш иш ўринларини эълон қилиб боради.

Иш ўринларига жойлашиш учун талаблар ҳар бир лавозим ва ташкилот учун алоҳида мавжуд. Кўп учрайдиган талабларга эса тўлиқ ставкада ишлай олиш, банк соҳасида камида 3 йиллик тажриба, ўзбек ва рус тилида сўзлаша олиш, инглиз тилини ўрта даражада билиш, олий маълумотга эга бўлиш кабилар мисол бўла олади.

Банклар аста-секинлик билан мавжуд иш ўринларини эълон қилишда LinkedIn.com ижтимоий тармоғидан ҳам фойдаланмоқда. Масалан, қуйидаги банклар ушбу тармоқ орқали иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқда:

Теги vakansiya