logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банклардаги вакансиялар. 200 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд

Банклардаги вакансиялар. 100 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд

Банклардаги вакансиялар. 200 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд

Vakansiya bank

Фото: Shutterstock.com

Хабарингиз бор, Bankers.uz нашри вақти-вақти билан Ўзбекистон банкларида мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумот бериб боради. Бу галги банклардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги материалимиз ҳам банкларнинг корпоратив веб-сайтларидаги маълумотлар, алоҳида рекрутерлик платформаларидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

Банкларнинг сайти орқали эълон қилинган вакансиялар

Таҳлилларга кўра, аксарият банклар (ҳам давлат, ҳам хусусий банклар)да мунтазам анъанавий банк хизматларини кўрсатувчи ходимлар изланади. Айрим банкларда банк топ менежменти лавозимлари ҳам вакант ҳолда кўрсатилган. Халқ банкида Бош бухгалтер лавозими, қатор департамент директорлари лавозимлари, Пойтахт банкда Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозими, Микрокредитбанк Бош офисида 3 та департамент директорлиги вазифалари ҳам ҳозирда вакант ҳолатда турибди. Шунингдек, ўтган сафардаги мақоламизда айтганимиздек, давлат банкларидан Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “қайта хусусийлаштирилган" Asia Alliance Bank’лар хориждаги банк соҳасида тажрибага эга бўлган ватандошларни банкнинг топ менежменти лавозимига ишга чақирмоқда. 

Айрим банкларнинг корпоратив сайтлари, шу жумладан сайтдаги вакансиялар бериб бориладиган саҳифанинг ҳам ўзбек ва рус тиллардаги версияларида ҳар хил маълумотлар келтирилган. Баъзи банкларда, катта эҳтимол билан аввал рус тилида ахборот тақдим қилиниб, уни шунчаки ўзбекчага ўгириб қўйилади ёки маълумот фақат рус тилида қолиб кетаверади.

Ўрганишларга кўра, 19 та банкнинг корпоратив сайтида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот мавжуд. Халқ банки (95 та), Давр банк (33 та), Микрокредитбанк (25 та), Универсал банк (25 та), ANORBANK (15 та), Ипотека-банк (10 та) (сайтнинг русча версиясида 12 та), Пойтахт банк (6 та), Ziraat bank Uzbekistan (12 та), Агробанк (6 та) (сайтнинг русча версиясида 2 та), Ўзсаноатқурилишбанк (5 та) (сайтнинг русча версиясида 7 та), Асакабанк (4 та) (сайтнинг русча версиясида 5 та), Ҳамкорбанк (4 та) (сайтнинг русча версиясида 0 та), Капитал банк (3 та) (сайтнинг русча версиясида 4 та), Ўзмиллийбанк (2 та), Қишлоқ қурилиш банк (2 та), КДБ Банк (1 та), Мадад Инвест Банк (1 та), Туркистон банк фақатгина сайтнинг русча версиясида 4 та, Турон банк фақатгина сайтнинг русча версиясида 4 та ходим изламоқда.

Рекрутерлик платформаларидаги вакансиялар

Рекрутерлик платформалардан headhunter.uz сайтида ҳам тижорат банклари анча фаол тарзда ходим излайди. TBC банк (36 та), Асакабанк (26 та), Халқ банки (14 та), Ўзмиллийбанк (6 та), ANOR BANK (4 та), Ориент Финанс банк (2 та), Эрон Содерот банк (2 та), Давр банк (1 та) hh.uz сайтида вакансиялар рўйхати ҳамда номзодларга талаблар ҳақида маълумот қолдирган.

Бошқа платформалар орқали эълон қилинадиган вакансиялар

Олдинги мақолаларимизда ҳам айтганимиздек, айрим банклар фақатгина корпоратив сайтлар ёки рекрутерлар билан чекланмасдан малакали кадр қидиришнинг замонавийроқ йўлларига ўтган. Бир қатор банкларнинг ходимлар билан ишлаш (HR) бўлимларининг ўз ижтимоий тармоқ саҳифалари бор ва у ерда банкдаги вакансиялар тўғрисида муттасил ахборот бериб келинади. Жумладан, Anorbank, TBC Bank'лар телеграм канал орқали, InFinBank Фейсбукда Hr-Go Infinbank саҳифаси орқали, Ўзсаноатқурилишбанк эса бир йўла 3 та ижтимоий тармоқ - Телеграм, Фейсбук, Инстаграм саҳифалари орқали бўш иш ўринларини эълон қилиб боради. 

Теги vakansiya
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй