Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанкка тегишли 14 та актив сотилади

Ўзсаноатқурилишбанкка тегишли 14 та актив сотилади

Ўзсаноатқурилишбанкка тегишли 14 та актив сотилади

Sanoatqurilishbank

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

"Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкининг банк фаолиятига хос бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган бир қатор активлари сотилади. Бунга оид тегишли ҳукумат қарори 17 февраль куни Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори "Ўзсаноатқурилишбанк акциядорлик тижорат банкининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деб номланади.

Қарорда Ўзсаноатқурилишбанкнинг банк фаолиятига хос бўлмаган 14 та активи биринчи босқичда Давлат активларини бошқариш агентлигига бепул тарзда ўтказиб берилиши кўзда тутилган. Кейинчалик улар оммавий аукционлар орқали сотувга қўйилади. Қуйида ушбу активлар рўйхати келтирилган:

df8e43a8-8c6a-40d0-b71f-eba6340cef2b

Фото: lex.uz

Ҳукумат қарорида Ўзсаноатқурилишбанк ва "Сбербанк" корпоратив университети ўртасида кадрларни, шу жумладан, банк тизимининг масъул ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида келишувга эришилганлиги эслатиб ўтилган. Шунингдек банкка ўзининг раҳбар ва масъул ходимларини халқаро стандартлар асосида Россия Федерациясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари, бизнес, бошқарув мактаблари ҳамда тижорат банкларининг корпоратив ўқув марказларида қисқа ва узоқ муддатли таълим йўналишларида ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилган.

 

Теги Sanoatqurilishbank aktiv xususiylashtirish