Асосий/Сўнгги янгиликлар/I чоракда Валюта биржасида савдолар ҳажми 55 фоизга ошди

I чоракда Валюта биржасида савдолар ҳажми 55 фоизга ошди

I чоракда Валюта биржасида савдолар ҳажми 55 фоизга ошди

2022 йилнинг I чорагида Республика валюта биржасидаги валюта савдолари ҳажми 137,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55,1 фоиз ёки 48,9 трлн. сўмга кўпроқ.

photo_2022-04-06_16-01-54.jpg

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон пул бозоридаги умумий савдо ҳажми 47,9 триллион сўмни ташкил этди, шундан 20,2 триллион сўми Марказий банк аукционларига, 27,7 триллион сўми банклараро пул бозорига жойлаштирилган.

ЎзРВБ валюта бозорида валюта-спот операциялари ҳамда USD/UZS, EUR/UZS, RUB/UZS ва CNY/UZS валюта жуфтликлари бўйича валюта-своп операциялари ўтказилмоқда.

ЎзРВБ қарз бозорида эса давлат қимматли қоғозлари – Молия вазирлигининг облигациялари ва мажбуриятлари, шунингдек, Марказий банк облигациялари сотилмоқда. 2022 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ушбу бозорга 11,2 триллион сўмлик давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.

 

Теги RVB valyuta birjasi