Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбек сўми бир ҳафтада АҚШ долларига нисбатан 1,25 фоизга қадрсизланди

Ўзбек сўми бир ҳафтада АҚШ долларига нисбатан 1,25 фоизга қадрсизланди

Ўзбек сўми бир ҳафтада АҚШ долларига нисбатан 1,25 фоизга қадрсизланди

dollar_1.jpg

Фото: Bankers.uz

Республика валюта биржасида сўнгги бир ҳафта давомида АҚШ долларининг курси 1,25 фоизга ёки 135,76 сўмга кўтарилди.

Ўтган ҳафта бошида — 7 март, душанба куни якунида Марказий банк томонидан 1 АҚШ доллари 10 897,27 сўм этиб белгиланган эди. Бугун, 14 март куни эртанги кун учун расмий курс 11 033,03 сўм деб эълон қилинди.

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган валюта биржаси савдоларида АҚШ доллари курси фақат кўтарилганини кузатиш мумкин. Кунлик энг юқори ўсиш 11 март, жума куни юз берди — 40,70 сўм.

Шунингдек, ўтган ҳафта якунида тижорат банкларида долларнинг сотиш курси 11 минг сўмдан ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида ўзбек сўми долларга нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланган эди.

Теги AQSh dollari valyuta qadrsizlanish