logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк ҳам эски турдаги VISA карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади

Ўзсаноатқурилишбанк ҳам эски турдаги VISA карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади

Ўзсаноатқурилишбанк ҳам эски турдаги VISA карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро пластик карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун янги тўлиқ функцияли процессинг маркази ишга туширилиши муносабати билан, банк томонидан шу кунгача эмиссия қилинган VISA карталарига хизмат кўрсатиш 1 октябрдан бошлаб қисман, 1 ноябрдан эса тўлиқ тўхтатилишини маълум қилди.

Банк эълонида ёзилишича, 2021 йилнинг 1 октябрь санасидан бошлаб ЎзСҚБда бугунги кунгача чиқарилган эски турдаги VISA халқаро пластик карталарида "UzPSB Mobile" ва "JOYDA" мобил иловаларида айирбошлаш операциялари (валюта сотиб олиш) ни амалга ошириш, шунингдек нақд пул кирим қилиш тўхтатилади.

Шунингдек, 2021 йилнинг 1 ноябрь санасидан бошлаб эса эски турдаги VISA халқаро пластик карталарига хизмат кўрсатилмайди.

Хабарда саёҳат ёки хизмат сафарларини режелаштирган ёки бошқа мақсадларда халқаро карталар зарур бўлган мижозлари, ЎзСҚБнинг яқин атрофдаги, мижоз учун қулай офисида банкнинг янги турдаги халқаро картасига буюртма бериши сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу каби эълонлар Туронбанк ва Ипотека банк томонидан ҳам берилган эди.

Теги uzsanoatqurilishbank VISA
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй