logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди

UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди

UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (UZCARD) сўнгги пайтларда ўз фирма номи (бренди), шунингдек расмий сайтидаги маълумотлардан фойдаланиб, шунга ўхшаш алдамчи (фейк) сайтлар орқали жисмоний шахсларга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари кўп учраётганлиги ҳақида огоҳлантирди. Хусусан, бундай фирибгарлар турли сайтлар орқали гўёки UZCARD номидан мижозларга "бир марталик тўлов" тўланишини ваъда қилишмоқда.

"Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда, Интернетда ва мессенжерларда UZCARD маълумот саҳифаларидан нусха кўчириш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Фирибгарлар UZCARD брендидан фойдаланиб, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, одамларни алдамоқдалар.

image_2021-09-13_13-38-02

Фото: Фирибгарлик сайтлардан бирининг скриншоти 

«Тўловлар» сабаблари турлича бўлиши мумкин, ҳар сафар фирибгарлар алдашнинг янги схемаларини ўйлаб топяптилар. Мисоллардан бири — uz-investt.space, invest-uz.space манбалари бўлиб, мавжуд бўлмаган лойиҳа доирасида бир марталик моддий тўловларни таклиф қилади.", - дейилган хабарда.

тасдиқланмаган сайтларга пароллар ва шахсий маълумотларни киритишда хушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизга учинчи шахсларнинг киришини истисно қилинг.

Компания карта эгаларига "ҳар қандай муаммони ҳал қилишдан кўра, уни олдини олиш осонроқ" эканлиги эслатиб, бундай  "ноқулай" вазиятларга тушиб қолмаслик ва карта ҳисобларидаги пуллари хавфсизлигини таъминлаш учун имкон қадар ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

"Агар сизга нисбатан жиноят содир этилган бўлса, зудлик билан хизмат кўрсатувчи банк билан боғланинг, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Ҳар қандай шубҳали SMS ёки қўнғироқлар ҳақида бизга +998 (71) 200 28 28 телефони орқали ёки инфо@uzcard.uz почтасига хабар беринг.", - дея якунланган огоҳлантириш хабари.

Теги uzcard firibgarlik
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй