Асосий/Сўнгги янгиликлар/UZCARD контактсиз тўлов карталарини тақдим этди

UZCARD контактсиз тўлов карталарини тақдим этди

UZCARD контактсиз тўлов карталарини тақдим этди

30 март куни "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ UZCARD пластик карталарини банклар мижозларига "бир зумда" чиқариб бериш имконини берувчи янги хизматни тақдим этди.

5z5a8620.jpg

Фото: UZCARD

Янги турдаги UZCARD карталари NFC технологияси орқали контактсиз тўловларни қўллаб-қувватлайди ҳамда бу карталарнинг рақамлари бўрттирилган бўлади. Янги турдаги карталарга бағишланган тадбир давомида иштирокчиларга Entrust компаниясининг Entrust Datacard 840CE моделдаги ускунаси ёрдамида рақамлари бўрттирилган янги турдаги карталарни чоп этиш жараёни намойиш этилди.

5z5a8606.jpg

Фото: UZCARD

UZCARD вакиллари пластик карталар тарқатиладиган эмиссия хизмати ҳақида сўзлаб берар экан, компания банклар-иштирокчиларга уларнинг банк бўлимларида карталарнинг "бир зумда" ишлаб чиқарилишини ташкил этиш имконини берувчи хизматни таклиф қилди.

Мижоз банкка мурожаат қилган вақтдан мазкур картани расмийлаштириш ва фаоллаштиришга қадар бўлган муддат 5 дақиқани ташкил этади. "Бошқа сўз билан айтганда, одамларга картани рўйхатдан ўтказиш ва олиш учун банкка икки марта келиш шарт эмас, мижоз мурожаат қилган кундаёқ дарҳол UZCARD картасини олиши ва молиявий операцияларни амалга ошириш мумкин", дея тушунтирди компания.

Asakabank - uzcard-mastercard

Фото: Асакабанк

Марказ томонидан NFC технологияли карталардан фойдаланишда контактсиз тўловни қабул қилиш ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун терминал инфратузилмасини ривожлантириш давом эттирилиши қайд этилди. Мазкур карталар билан жамоат транспортида биргина уринишда тўсиқларсиз йўлкирани тўлаш мумкин.

Шунингдек, Uzcard карта рақамлари бошланишидаги "8600" рақам жуфтлиги "5614"га алмаштирилади. Агар карта кобейжинг Uzcard-Union Pay бўлса, карта "6262" рақам жуфтлиги билан, карта кобейжинг UZCARD-Mastercard бўлса, карта "5440" рақам жуфтлиги билан бошланади.

Теги uzcard NFC