Асосий/Сўнгги янгиликлар/UZCARD "МИР" карталаридан халқаро ўтказмаларни қайта тиклади

UZCARD "МИР" карталаридан халқаро ўтказмаларни қайта тиклади

UZCARD "МИР" карталаридан халқаро ўтказмаларни қайта тиклади

Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Россиянинг "МИР" банк карталаридан халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар бермоқда.

uzcard_1.jpg

Хабарда айтилишича, ЯУПМ (Ўзбекистон) ва Тўлов карталари миллий тизими (Россия) тўлов тизимлари интеграцияси фойдаланувчиларга Россия банкларининг мобил иловалари орқали картадан картага пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради. 

Ўтказма рублда жўнатилади ва фойдаланувчи учун қулай бўлган миллий валюта курсида ва қабул қилиб олувчи шахснинг Ўзбекистондаги ҳисобига ўтказилади. Хизматдан фойдаланганда пул ўтказмалари учун қўшимча яширин тўловлар олинмайди. Бунинг учун банкнинг мобил иловасида фақат карта рақами ва қабул қилиб олувчи шахснинг исмини киритиш керак, бошқа қўшимча маълумотларни киритиш шарт эмас.

Ҳозирги вақтда UZCARD пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар, шунингдек, мобил иловалар орқали ушбу операцияни амалга ошириш мумкин бўлган "МИР" тўлов тизимида иштирок этувчи банклар рўйхатини тайёрламоқда.

2019 йилнинг март ойида "МИР" тўлов тизими ва Ўзбекистоннинг UZCARD компанияси ўртасида шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, 2020 йил бошидан Ўзбекистон банклари "МИР" карталарини қабул қила бошлаган.

2020 йил июнь ойидан бошлаб "МИР" тизими Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўйди, бу пул ўтказмаларини UZCARD тўлов тизимида иштирок этувчи исталган банк карталарига амалга ошириш мумкин.

Теги MIR UZCARD