Асосий/Сўнгги янгиликлар/Олтин-валюта захиралари 700 млн. доллардан ортиққа камайди

Олтин-валюта захиралари 700 млн. доллардан ортиққа камайди

Олтин-валюта захиралари 700 млн. доллардан ортиққа камайди

Oltin-valyuta

Фото: Elements Envato

Марказий банк 1 февраль ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 34 млрд. 425,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг январь ойида ўтган ойга нисбатан 713,9млн. ёки 2,03 фоизга камайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 20,77 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин 175,1 млн. долларга камайган бўлса-да, умумий захираларнинг 60,35 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади.

Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 12,55 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ўтган ойга нисбатан 532,6 млн. долларга камроқдир. Ушбу захиранинг 304,3 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,24 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.

 

Теги Markaziy bank oltinzaxira