Форум Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги ташаббуси билан, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги ва иштирокида ўтказилмоқда. Жорий йил 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган форумда 300 га яқин – Ўзбекистон ҳукумати, халқаро бизнес ва молиявий ҳамжамиятлар, халқаро ва минтақавий институтлар, эскпертлар, нодавлат ташкилотлар ва халқаро ОАВ вакиллари иштирок этади.
Скриншот: economic-forum.uz
Форум иқтисодиётни эркинлаштириш мақсадларини сақлаб қолиш ва янада очиқ, халқаро интеграциялашган ва рақобатбардош бозор иқтисодиётини қуриш режаларини кўриб чиқиш учун ўзига хос имконият тақдим этади. Бундан ташқари, иштирокчилар инвестиция муҳитини ва турмуш даражасини яхшилаш ҳамда барқарор, инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ташаббуслари юзасидан сиёсатчилар билан муҳокама ўтказиш имкониятига эга бўладилар.
Форумда қатор банклар вакиллари, хусусан:
Форум ҳақида қатор хорижий нуфузли нашрларда, хусусан Financial Times нашрининг сайтида ҳам анонс постерини кўриш мумкин.
Скриншот: ft.com
Форум ҳақида батафсил маълумотни https://economic-forum.uz/oz/ сайтидан олиш мумкин.