Асосий/Сўнгги янгиликлар/Худди кинолардагидек: ўзбекистонлик хакер хориж банкларидан бир неча миллион доллар ўғирлаган

Худди кинолардагидек: ўзбекистонлик хакер хориж банкларидан бир неча миллион доллар ўғирлаган

Худди кинолардагидек: ўзбекистонлик хакер хориж банкларидан бир неча миллион доллар ўғирлаган

banks-in-switzerland-1024x683

Иллютратив фото: corporatefinanceinstitute.com

Хорижий банклардан интернет орқали 50 миллион доллардан ортиқ маблағни ўғирлаган ўзбекистонлик хакер 8 йилга қамалди. Бу ҳақда Uzreport телеканалида хабар берилди.

Қайд этилишича, асли касби дастурчи бўлган йигит Ўзбекистонда бир неча моддалар бўйича 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

26 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, биринчи маротаба Корея Республикасида интернет орқали Исроилдан 35 миллион доллар ўғирлаган. Умумий ўғирланган маблағнинг қиймати эса 165 миллиард 792 миллион сўмга тенг. 

Маълум қилинишича, у Туркиядан Россияга қайтган пайтда қўлга олинган ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. Қўлга олингунга қадар эса халқаро қидирувда бўлган.

Ўғирланган пулларнинг ҳозирда қаерда эканлиги билан қизиққан мухбирнинг сўзларига жавоб бераркан, йигит "пуллар Швейцария, Бельгия, Полша, Корея ва Исроилга қайтарганини" маълум қилган.