Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акциялари сотилганини эълон қилди

Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акциялари сотилганини эълон қилди

Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акциялари сотилганини эълон қилди

kapitalbank-usm.jpg

Фото-коллаж: Шоакбар Давиров / Bankers.uz

USM Holdings "Капиталбанк" АТБ акцияларининг 61,54 фоизига биргаликда эгалик қилувчи "Телекоминвест" МЧЖ (Россия) ва “Finance TCI” МЧЖ (Ўзбекистон) устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиш бўйича битим тузди.

Битим "Капиталбанк" АТБ бизнесини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдор бўлган хусусий инвесторлар гуруҳи ташаббуси билан тузилганлиги айтилмоқда.

Битимнинг тижорат шартлари ошкор этилмаган.

USM - металлургия ва тоғ-кон саноати, телекоммуникация, технология ва молиявий хизматлар соҳаларидаги активларга эгалик қилувчи ва уларни бошқарадиган Россиянинг диверсификацияланган холдинг ширкати. Гуруҳ активлари орасида "Металлоинвест", "Мегафон", "Удоканская медь" ва Оҳангаронцементга эгалик қилувчи "Аккерманн Цемент" каби корхоналар бор. USM "Центра развития перспективных технологий" (ЦРПТ) акциядори ҳисобланади.

 

Теги telekominvest USM alisher usmonov Kapitalbank