logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Дафтарга киритилган ёш оилаларга қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредитлар ажратилади

Дафтарга киритилган ёш оилаларга қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредитлар ажратилади

Дафтарга киритилган ёш оилаларга қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредитлар ажратилади

Ipoteka yosh oila

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта турмуш қурган ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида, гаровсиз ажратилади.

Бунда тегишлича "Саховат ва кўмак", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" жамғармалари кафиллиги тақдим этилади. Кафиллик берилганлиги учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Кредитлар:

  • бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
  • 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
  • бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
  • бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

Кредитлар бозор ставкасида ажратилади. Қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ кредит шартномасида белгиланади.

Кредит қарз олувчининг банк пластик картасига ёки пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Кредитни ўз вақтида ва тўлиқ қайтармаслик хавфи юзага келса, банк кредит шартномаси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида тўлов (қайтариш) муддати келган кредит ва фоиз тўловларини ундириш чораларини кўради.

Кредит бўйича муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликни қарз олувчидан уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу қарздорликлар тегишлича мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган кафилликлар ҳисобидан бир ой ичида қоплаб берилади.

Қарз олувчи қурилган якка тартибдаги қўшимча уй-жойнинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилишда суғурта ташкилотини мустақил танлаш ҳуқуқига эга.

Молия вазирлигидан олинган маблағ, улар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар қарз олувчилар томонидан тўловларни амалга ошириш муддатидан қатъий назар, банклар томонидан Бош битим, шартнома ва унга илова қилинган қайтариш графикларига асосан қайтарилади.

Теги yosh oila ipoteka kreditlari
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй