logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди

Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди

Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди

16_PoytaxtBank_Rus

"Пойтахтбанк" АЖ Бош офиси биноси
Фото: Экономическое обозрение

"Пойтахт банк" АЖ Кузатув кенгашида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда тегишли маълумот Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган.

Хабарга кўра, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раиси Мустафоев Улуғбек Нуруллаевич, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи Исматуллаев Лутфилла Нуриллаевич ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи Камбаров Жасурбек Мирза Анваровичлар 9 ноябрда банкнинг ягона акциядори қарори билан Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди.

Мустафоев

Улуғбек Мустафоев
Фото: het.uz

Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилган аъзоларнинг ўрнига Давлат активларини бошқариш агентлигида департамент бошлиғи лавозимида ишлайдиган Мухаматқулов Акрам Мамажанович ва Хусанов Нодирбек Джуммаевич ҳамда Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис лавозимида ишловчи Ниязимбетов Сулаймон Юсупбаевичлар Кузатув кенгаши таркибига киритилган.

"Пойтахт банк" АЖ Кузатув кенгаши аъзоларининг тўлиқ таркиби қуйидаги расмда келтирилган:

Poytaxt bank kuzatuv kengashi

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойи охирида Пойтахт банк акциялари Россиянинг Экспобанкига сотилиши ҳақида хабар қилинган эди

 

Теги poytaxtbank Kuzatuv kengashi
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй