logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ипотека банкнинг икки нафар ходими Буюк Британия нуфузли университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди

Ипотека банкнинг икки нафар ходими Буюк Британия нуфузли университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди

Ипотека банкнинг икки нафар ходими Буюк Британия нуфузли университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди

Ипотека банк степендия

Ғ.Мавлонов ва О.Марксов
Фото: Ипотека банк матбуот хизмати

"Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг икки нафар иқтидорли ходимлари ўз малака ва билимларини Буюк Британиянинг нуфузли университетларида янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарма томонидан 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда таҳсил олиш бўйича ўтказилган стипендия танловларида Ипотека–банкнинг икки нафар ходими стипендиатлар қаторидан жой олди.

Эндиликда ушбу ходимлар Буюк Британиянинг нуфузли университетларида, хусусан:

  • Стратегия департаменти аналитиги Ғиёсиддин Мавланов "Sussex" Университетида;
  • Операциялар департаменти бош мутахассиси Озодбек Марксов "Swansea" Университетида таҳсил оладилар.

Bankers.uz жамоаси ушбу ходимларнинг ўқишида омад тилаб, келгусида мамлакат равнақига ҳисса қўшадиган муносиб мутахассислар бўлишини тилаб қолади.

Теги el-yurt umidi Ipoteka bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй