Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзмиллийбанк бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди

Ўзмиллийбанк бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди

Ўзмиллийбанк бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди

photo_2022-05-24_12-11-28.jpg

Суратда Баходир Алимов чапда, Шоҳжаҳон Жумаев ўнгда.
Фото-коллаж: Bankers.uz

Хабар беришларича, Алимов Баходир Мураджанович - “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, Трансформацион офис раҳбари этиб тайинланган. Б.Алимов (1984 йил туғилган) ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, мазкур банк тизимида фаолият юритган, шу билан бирга, банк бошқаруви аъзоси ҳисобланар эди.  

Шунингдек, яна бир бошқарув раиси ўринбосари лавозимига Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович тайинланган. Ш.Жумаев (1990 йил туғилган) ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Теги NBU Milliybank Boshqaruv azosi