logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанкда очилган Visa карталари вақтинчалик ишламайди

Туронбанкда очилган Visa карталари йил охиригача ишламайди

Туронбанкда очилган Visa карталари вақтинчалик ишламайди

Turonbank-Visa2

Фото: turonbank.uz

Туронбанк” АТБ процессинг тизимида янгилаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ушбу банкда очилган барча Visa халқаро пластик карталарининг иш фаолияти 2021 йилнинг 1 октябридан тўхтатилади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Шу муносабат билан, бизнинг банкда Visa халқаро пластик картасини очган барча мижозлардан карта очилган “Туронбанк” АТБ филиалига мурожаат қилиб, карталарингизни ёпишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Хабарда Visa карталари ёпилган мижозларга бепул Mastercard Gold карталарини тақдим этилиши эслатиб ўтилган. Шунингдек, агар мижоз хоҳласа, Visa карта ичидаги маблағлар нақд кўринишда, ёки Mastercard Gold картасига ўтказиш йўли билан қайтарилади. 

Йил якунига қадар технологик жиҳатдан такомиллашган янги тизим тақдим этилади ва "Visa" халқаро пластик карталари иш режими тикланиши ҳақида айтилган.  

Қўшимча маълумот билан банкнинг 1220 қисқа рақами орқали танишиш мумкин.

Теги VISA Turonbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй