Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди

Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди

Туронбанк халқаро пул ўтказмалари тизимлари одатий режимда ишлаётганини маълум қилди

turonbank1

Фото: Туронбанк

"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки тизимида ишлаб турган халқаро пул ўтказмалари шохобчалари айни вақтда одатий режимда бўлиб, дунёнинг исталган нуқтасидан пул ўтказмаларини қабул қилиш ва юбориш бўйича банк иш куни давомида узлуксиз хизмат кўрсатмоқда. Бу ҳақда банк матбуот котиби маълум қилди.

Туронбанк ўз мижозларига “Western Union”, “CONTACT”, “MoneyGram”, “Азия Экпресс”, “Юнистрим” ва “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизматларини таклиф қилмоқда. Банк тарифлари ва шартлари ўзгаришсиз қолган.

Ушбу хизматлар Туронбанкнинг республикадаги барча филиал ва Банк хизматлари офисларида мавжуд. Қўшимча маълумотлар билан 1220 қисқа рақами ёки банк расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Bank Apelsin валюта курсларининг юқори волатиллиги сабабли рублда маблағ жўнатиш ва қабул қилиш вақтинча тўхтатган. Tenge Bank эса Россиянинг 4 та банки билан SWIFT банк ўтказмаларини вақтинча тўхтатган. "Ипак Йўли" банки "Unistream" пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилишни, шунингдек, Сбербанк Онлайн орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилиш вақтинча тўхтатган.

 

 

Теги Turonbank