Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанкда “Ислом молияси” мавзусида тренинг бўлиб ўтди

Туронбанкда “Ислом молияси” мавзусида тренинг бўлиб ўтди

Туронбанкда “Ислом молияси” мавзусида тренинг бўлиб ўтди

Turonbank-Islom moliyasi (1)

Фото: Туронбанк

"Туронбанк" АТБ 2022 йил 7-11 февраль кунлари ўзининг ходимлари учун "Ислом молияси" мавзусида 5 кунлик тренинг ташкил қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда замонавий трансформация жараёнларини бошдан кечираётган Туронбанк ушбу йўналишда ҳамкори бўлиб келаётган Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан фаол иш олиб бормоқда.

Turonbank-Islom moliyasi (2)

Фото: Туронбанк

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, банк мутахассисларининг айни йўналишдаги билим ва тажрибаларини янада ошириш, “Ислом молияси”нинг асосий тушунчаси, қоидалари, асослари ва унинг ишлаш тартиби бўйича кўпроқ маълумот бериш мақсадида махсус ўқув – тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тренингда Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси маслаҳат бўлими етакчи мутахассиси Музаффар Низомиддинов ўз жамоаси билан менторлик вазифасини ўтади.

Turonbank-Islom moliyasi (3)

Фото: Туронбанк

Эслатиб ўтамиз, Туронбанк “Исломий дарча” тамойили асосида Ислом банкчилиги тизимини жорий этиш бўйича шартнома имзоланган.