logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Туронбанк" АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларлик янги шартнома имзолади

"Туронбанк" АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларлик янги шартнома имзолади

"Туронбанк" АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларлик янги шартнома имзолади

Бугун якунига етган Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжумани доирасида "Туронбанк" АТБ Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси билан "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" йўналишига қаратилган 10 миллион АҚШ долларлик янги шартномани имзолади. Бу ўзаро муносабатларни тараққий эттириш, пандемиядан кейин ўзбек бизнес доира вакиллари, хусусан "Туронбанк" АТБ мижозларини иқтисодий қўллаб - қувватлаш учун муҳим воситалардан бири бўлиши, табиий.

photo_2021-09-04_19-37-34

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Шунингдек, тадбир давомида, Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун "Туронбанк" АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаевга “Bank for its partnership with ITFC in SME financing” (“Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришдаги ҳамкорлиги учун”) ёрлиғини, Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонболлар тантанали равишда топширдилар. 

photo_2021-09-04_19-37-33

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида “Туронбанк” АТБда Халқаро стандартларнинг молиявий ҳисоботларини жорий этиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш учун грант ажратиш бўйича ҳам шартнома имзоланди.

Шунингдек, тадбирлар давомида "Туронбанк" АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев ва Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича музокара ҳам ўтказилди. 

photo_2021-09-04_16-24-47

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Маълумот тариқасида: "Туронбанк" AТБ Ислом тараққиёт банки гуруҳининг савдони молиялаштириш бўлинмаси Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) билан 2018 йилдан буён ўзаро узвий муносабатларда ишлаб келади. Шу кунгача Ислом тараққиёт банки гуруҳи тузилмалари билан умумий ҳамкорлик доирасида 16,0 млн. AҚШ доллари жалб этилган бўлиб, шундан Ислом савдони молиялаштириш корпорациясидан 6,0 млн. AҚШ доллари қабул қилинган. Бу маблағлар ҳисобидан жами 13 та йирик лойиҳа молиялаштирилиб, бунинг натижасида 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Теги turonbank isdb
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй