logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар

Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар

Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар

Байрам арафасида қатор корхона ва ташкилотларда, шу жумладан тижорат банкларида ҳам фаол ва етакчи ходимлар фаолиятлари эътироф этилиб, уларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтмоқда. "Туронбанк" АТБ бош офисида ҳам ана шундай мукофотга лойиқ топилган бир нечта ходимга банк раҳбарияти томонидан мукофотлар топширилди.

Тақдирлаш маросимини банк бошқаруви Раиси Ч.Мирзаев олиб борди ва мукофотларни ўз эгаларига топширди.

photo_2021-08-30_15-09-47

photo_2021-08-30_15-11-15

Тадбир давомида мукофот эгалари, ушбу эътироф уларни янада самарали меҳнат қилишга ундовчи муҳим воқеа бўлганлигини таъкидлаб, келгусида банк фаолияти учун янги ғоялар орқали унинг ривожига кўпроқ ҳисса қўшиш, самарали меҳнати орқали эса, мамлакат банк тизими тараққиётига хизмат қилишга ваъда бердилар.

photo_2021-08-30_15-09-49

Эслатиб ўтамиз, яқинда имзоланган Президент фармонига кўра, "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган эди.
Теги turonbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй