logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

Трастбанк исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

"Трастбанк" исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида яна бир, 10 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтаётган 46-йиллик анжумани банкка аъзо 57 та давлат вакилларини бирлаштирувчи тадбир бўлишидан ташқари қатор музокаралар ўтказиш ва турли томонлар учун фойдали бўлган шартномалар имзолаш учун ҳам ўзига хос платформа вазифасини бажарди.

Анжуманнинг 4-куни давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда бошқа масъул шахслар иштирокидаги матбуот анжумани давомида “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов "Islamic Corporation for the Development" (ICD) – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши тўғрисида битим имзолади.

bitim1

Фото: Банк матбуот хизмати

Ушбу маблағ соғлиқни сақлаш, жумладан, фармацевтика соҳаси, озиқ-овқат саноати каби соҳаларни ривожлантириш учун йўналтирилиши режалаштирилган. Қолаверса, мазкур исломий дарча орқали Трастбанк мижозларига ислом молияси тамойиллари асосидаги молиявий хизматларни таклиф этиш кўзда тутилган.

20210904155102_9Q9A0816

Фото: Банк матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 9 июлида Трастбанк делегациясининг Жидда шаҳрига (Саудия Арабистони) ташрифи доирасида Трастбанк хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида имзоланган Битим бўйича 7 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилган.

2019 йил 10 июнь санасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

Маълумот тариқасида: Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) халқаро молия муассасаси бўлиб, Ислом тараққиёт банки (IsDB) гуруҳи таркибига киради. ICD 1999 йил ноябр ойида хусусий тармоқ лойиҳаларини молиялаштириш, рақобат ва тадбиркорликни ривожлантириш, ҳукуматлар ва хусусий компанияларга маслаҳат хизматларини кўрсатиш ва ташқи инвестицияларни рағбатлантириш орқали аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси 2004 йилнинг 14 сентябрида ICD га аъзо давлатлар қаторига қўшилган.

Теги trastbank trustbankuz islom moilyasi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй