logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

«Трастбанк» ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади

Хабар берганимиздек, жорий йил 1-4-сенябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига етиб келган ИТБ гуруҳи таркибидаги 57 давлатнинг вазирлари ва расмийлари, қолаверса, 2 мингдан ортиқ бизнес вакиллари, экспертлар Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида йиғилди.

Тадбир доирасида "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини билан учрашиб, имзоланиши кутилаётган битим хусусида муҳокама қилди. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.

uchrashuv

Фото: trustbank.uz

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун "Трастбанк" ХАБ “Most active and long standing partner of ITFC in Uzbekistan” (“Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори”) ёрлиғи билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқ «Трастбанк» ХАБ Кузатув кенгаши раиси Тоҳир Шариповга Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол томонидан тантанали равишда топширилди.

nagrada-1

Фото: trustbank.uz

Маросим давомида "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол ўртасида хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Ажратилган маблағ ҳозирги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларни равнақи учун йўналтириши кўзда тутилган.

bitim1

Фото: trustbank.uz

Теги trastbank trustbankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй