Асосий/Сўнгги янгиликлар/Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари

Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари

Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида банкларда йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда. Бугунги мақоламиз "Трастбанк" ХАБ тўғрисида бўлади.

Trastbank-2021

Банк ҳақида қисқача маълумот

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки соф фойда миқдори бўйича Ўзбекистоннинг топ-10 банклари ичидаги хусусий банклардан бири. Республика бўйлаб молия муассасасининг 12 та филиали ва 96 та банк хизматлари маркази мижозларга хизмат кўрсатиб келади. Энг охирги очилган банк хизматлари маркази "Ark Buloq" савдо мажмуаси ҳудудида фаолиятини бошлади. Шунингдек, яқин кунларда банкнинг 13-филиали — Бектемир филиали очилиши режалаштрилган. 12-филиал — Бухоро филиали жорий йилнинг мартида ишга тушган эди

Трастбанк 1994 йилда "Трастбанк" акциядорлик биржа банки сифатида ташкил топган.

Банк шиори: Ишонч билан юзма-юз

Трастбанк Бошқарув раиси Нормухамедов Сардор Рифатович ҳисобланади. Банк Кузатув кенгаши билан қуйида танишишингиз мумкин:

Trastbank-Kuzatuv kengashi2

Трастбанк Кузатув кенгаши аъзолари 

Банкнинг молиявий кўрсаткичлари

2021 йил III чораги якунларига кўра, Трастбанк активлари миқдори 5,90 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу маблағнинг 5,12 трлн. сўми миллий валютада, 0,78 трлн. сўми хорижий валютада шаклланган. 1 октябрь ҳолатида банк капитали 1,15 трлн. сўмни ташкил қилади. Трастбанк 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 852,90 млрд. сўм даромад қилган. Ушбу даромаднинг 68,0% и фоизли даромадлар ҳиссасига тўғри келади. Бу даврда банкнинг соф фойдаси 323,92 млрд. сўмни ташкил қилади. Соф фойданинг 280,11 млрд. сўми миллий валютада, 43,81 млрд. сўми хорижий валютада шаклланган.

2020 йил якунларига кўра, банкнинг баланс соф фойдаси 313,8 млрд. сўм бўлганини ҳисобга олсак, 2021 йил якунлари бўйича соф фойда кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан ошишини кутиш мумкин.

Банкдаги ўзгаришлар

Трастбанк йил бошида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “2020 йилда мижозларга энг сифатли хизмат кўрсатган хусусий банк” сифатида эътироф этилди. Бундан ташқари, февраль ойида Bankers.uz нашри томонидан тижорат банкларининг корпоратив веб-сайтлари таҳлил қилинган эди. Ушбу таҳлилда Трастбанкнинг веб-саҳифаси Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли Қарори талабларига тўлиқ жавоб бериши маълум бўлди.

photo_2021-02-23_00-43-53

Трастбанк мамлакатимизда исломий молия маҳсулотларини жорий қилиш йўналишида фаол иш олиб бормоқда. 23-27 март кунлари молия муассасасида Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХТРБИК) ва Ислом тадқиқотлари ва тренинги институти мутахассислари иштирокида “Исломий дарча” хизматларини жорий этишга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчилари Трастбанкда исломий дарчани ташкил қилиш борасида суҳбатлашди.

Сентябрь ойида эса банк халқаро исломий молия муассасалари билан ҳамкорлик битимлари имзолади. 1-4 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол билан учрашиб, хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида битим имзолади.

uchrashuv

Айни йиғилишда Трастбанк Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун “Most active and long standing partner of ITFC in Uzbekistan” (“Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори”) ёрлиғи билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқ "Трастбанк" ХАБ Кузатув кенгаши раиси Тоҳир Шариповга Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, юқоридаги анжуманда Трастбанк "Islamic Corporation for the Development" (ICD) – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан исломий молиялаштиришни йўлга қўйиш мақсадида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзолади.

Трастбанк турли маърифий тадбирларни ўтказишда креатив ёндашади. 20 февралда банкда ўтказилган "Иқтисод ва ислом" маънавий-маърифий тадбирда меҳмон сифатида Мусулмонлар идораси вакили Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) таклиф қилинди. Меҳмон банк ходимлари билан очиқ мулоқот ва савол-жавоб қилди.

photo_2021-02-20_15-58-44

IMG_0351

Фото: Трастбанк

Трастбанк ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт соҳаси ходимлари ҳамда банкда фаолият юритувчи ходимлари учун арзонроқ фоизда кредит беради. Хусусан, 50 млн. сўмгача бўлган микроқарзлар оддий мижозга 24 ой муддатга йиллик 26 фоиздан, юқоридаги касб эгаларига 22 фоиздан берилади. Худди шундай автокредитлар ҳам оддий мижозларга бериладиган кредитдан 2 фоиз арзонроқ берилади.

Банк ахборот хизмати нисбатан фаол бўлиб, оммавий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқларда чоп этилган банк тўғрисидаги материалларга муносабат билдириб келади.  Банк сайти - trustbank.uz 3 тилда: ўзбек (ҳам лотин, ҳам кирилл графикда), рус ва инглиз тилларида юритилади.

Банкнинг алоқа маркази телефони - 78 140 00 88 бўлиб, ҳозирча алоқа маркази учун қисқа рақам жорий қилинмаган.

Трастбанкнинг ТелеграмФейсбукInstagram ижтимоий тармоқларида расмий саҳифалари мавжуд.

Мирзаолим Дилшодов

Теги 2021 trustbankuz Trastbank yil yakunlari