Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тимур Эмирсалиев Bank Apelsin Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Тимур Эмирсалиев Bank Apelsin Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Тимур Эмирсалиев Bank Apelsin Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

"Bank Apelsin" АЖ Бошқаруви раисига яна бир ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив маълумотлар очиқ порталида хабар берилган.

temur_emirsaliyev.png
 
Фото: Капиталбанк

Маълум бўлишича, 25 май куни "Bank Apelsin" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарори билан Тимур Эмирсалиев Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган. 

Молия технологиялари йўналишида тажрибали мутахассис Эмирсалиев Тимур Шевкетович 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йил Тошкент ахборот технологиялар институтини "Телекоммуникация", 2014 йил Тошкент Молия институтини "Банк иши" йўналишларини тамомлаган. Иш фаолиятини 2003 йил "Капиталбанк" АТБ дан бошлаган. Ҳозирги вақтга қадар Капиталбанк Бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Тартибга кўра, Т.Эмирсалиев Марказий банк розилигидан сўнг ушбу лавозимда ишлашга расман киришиши мумкин.

Теги Bank Apelsin Boshqaruv azosi