logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди

Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди

Навоийда уч нафар банк ходими автоҳалокат туфайли вафот этди

Жорий йил 6 ноябр куни кундузги вақтда Навоий вилоят Нурота тумани Халқ банки бошқарувчиси П.Т., бош бухгалтери С.М, ҳамда кредит мониторинги бўлими бошлиғи Р.Б. кетаётган Нексия-3 маркали автомашина Навоий-Нурота йўлида бошқа автомашина билан тўқнашиб кетган. Натижада банк ходимларининг барчаси ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, вафот этганлиги айтилмоқда.

photo_2021-11-06_21-57-00

Банк ходимлари кетаётган Нексия-3 автомашинаси автоҳалокатдан сўнг
Фото: Bankers.uz обуначиси

Мазкур хабарни Bankers.uz нашрига Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходими ҳам тасдиқлади. Бошқарманинг хабар беришича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов-суриштирув ишлари бошланган.

Bankers.uz'нинг Халқ банкидаги бир-биридан мустақил манбаларининг хабар беришича, автомашина рулида филиал кредит мониторинги бўлими бошлиғи бўлган. Филиал ходимларининг ишдан ташқари вақтда нима сабабдан ва қаерга кетаётганликлари - ҳозирча ноъмалум. 

Шунингдек, нариги автомашинанинг ёниб кетганлиги ва ундаги ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчининг ҳам вафот этганлиги ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳодиса тафсилотлари юзасидан қўшимча маълумот беришини маълум қилди.

Теги navoiy xalqbank xalq banki avtohalokat
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй