Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сурхондарёда 359,3 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилган таъминотчилар аниқланди

Сурхондарёда 359,3 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилган таъминотчилар аниқланди

Сурхондарёда 359,3 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилган таъминотчилар аниқланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 19 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Boysun tumani

Фото: Uzreport

Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “SH.G.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва “T-D.” МЧЖ раҳбари О.Ч.лар ҳудуддаги тижорат банки филиалидан лимончиликни ташкил этиш ва ривожлантириш учун 19 нафар фуқарога ажратилган жами 359,3 млн. сўм кредит маблағини таъминотчи сифатида ўзларининг ҳисоб рақамига ўтказиб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан ва 228 моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги Boysun Surxondaryo talon-toroj