Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк тизими кредит портфелининг қарийб 60 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Банк тизими кредит портфелининг қарийб 60 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Банк тизими кредит портфелининг қарийб 60 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Марказий банк жорий йил 1-ярим йиллик якунларига кўра банк тизими кредит портфели тўғрисида ҳудудлар кесимида маълумотни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, банк тизими жами кредит портфели 343 трлн. 572 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг 1-ярми якунига нисбатан 43,1 трлн. сўмга ўсган. Бироқ, мазкур ўсиш фақат Тошкент шаҳри ҳисобига (+63,4 трлн. сўм) юз берган бўлиб, қолган барча ҳудудларда кредит портфели ҳажми камайиши юз берган. 

Тошкент шаҳрининг республика кредит портфелидаги улуши ўтган йилнинг мос давридаги 47,2 фоиздан 59,7 фоизга чиқиб кетган. 

portfel_xudud.png

Маълумотлар: Марказий банк

Иқтисодчи Отабек Бакиров ўз телеграм каналида мазкур ҳолатни "вилоятларда банк тизимининг ўлдирилаётгани" сифатида баҳолаб, буни "вилоятларда банк қонунчилигига амал қилинмаслиги, зўравон ҳокимларнинг банклар устига том маънода миниб олгани, банк фаолиятига юқори даражада ноқонуний аралашуви" билан изоҳлаган. 

"Давлат банкими, хусусий банкми, фарқи йўқ, имкон қадар ҳокимиятлардан дистанция  сақлаш учун ҳудудлардаги ўз филиалларини ёпмоқда ёки БҲМ статусларига ўтказмоқда. Бошбошдоқлик кадрлар сифатига ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Ўзини ҳурмат қилган, илмли, истиқболли кўп ёш кадрлар банк тизимини тарк этиб ё бошқа соҳаларга ўтиб кетмоқда ёки пойтахтга, Тошкентга қараб йўл олиш ҳаракатига тушган. Нафақат банклар ва уларнинг ходимлари, ўзини ҳурмат қилган бизнес ҳам  вилоятлардаги банкларда эмас, Тошкентдаги банклар билан ишлашни маъқул кўради.

Банклар фаолиятига чуқур маъмурий аралашув нафақат бизнес ва пулни ҳудудлардан қочишига, балки муаммоли кредитларнинг кескин ошишига ҳам сабаблар яратмоқда. Вилоятда берилган кредитнинг муаммога айланиши эҳтимоли ҳаддан ташқари зиёд. Табиийки, банклар ва уларнинг соғлом рақобат ва бозор принципларида ишловчи мижозлари вилоятларда эмас, Тошкентда кредитланишни афзал билишади". - деб таъкидлаган О.Бакиров

Теги hududlar kredit portfel