Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алишер Усмоновга алоқадор компанияларнинг Капиталбанкдаги улуши 61,54 фоизга етди

Алишер Усмоновга алоқадор компанияларнинг Капиталбанкдаги улуши 61,54 фоизга етди

Алишер Усмоновга алоқадор компанияларнинг Капиталбанкдаги улуши 61,54 фоизга етди

Kapitalbank-3

Фото: Uzreport News

8 февраль куни Finance TCI компанияси "Капиталбанк" АТБ устав фондидаги қўшимча 3,85 фоиз акциялар эгасига айланди. Бу ҳақда "Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларида келтирилган.

Биржа хабарига кўра, Finance TCI Алишер Усмоновнинг USM холдингининг шўъба корхонаси бўлган "Телекоминвест" билан афилланган.

Finance TCI компанияси биржа савдолари давомида қарийб 16,5 млн. дона акциялар пакетини сотиб олди, бу банк устав фондининг 3,85 фоизини ташкил этади.

Айни пайтда банк устав капиталининг 61,54 фоизи ёки 263,89 млн. дона акциялар ушбу афилланган компанияларга тегишли экани кўрсатилган. Улардан 12,18% Finance TCI улушига, яна 49,36 фоизи "Телекоминвест" ҳисобига тўғри келади.

Бундан олдин Finance TCI банкнинг устав фондидаги 8,33 фоиз акцияларни 108,45 млрд. сўмга сотиб олганди.

 

Теги telekominvest aksiyador Kapitalbank