logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Марказий банк раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Рон Ван Руден бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида делегация аъзоларига Ўзбекистоннинг пул-кредит сиёсати ва банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

photo_2021-09-29_15-43-31

Фото: Марказий банк Матбуот хизмати
 

Учрашувда ўтган давр мобайнида мамлакатдаги макроиқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганлиги алоҳида қайд этилди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Марказий банк раҳбарияти томонидан бугунги кунда коммуникация сиёсати мамлакатнинг пул-кредит сиёсатини юритишда муҳим рол ўйнаётгани таъкидланди. Ўз навбатида, ХВЖ миссияси раҳбари коммуникация сиёсатининг аҳамияти ҳақида фикр билдириб, томонларнинг қарашлари бир-бирига ҳамоҳанг эканини қайд этди. Шунингдек, ХВЖ экспертлари томонидан иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришиш учун ислоҳотларнинг узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

photo_2021-09-29_15-43-32

Фото: Марказий банк Матбуот хизмати

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
 

Теги markaziy bank xvj
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй