Асосий/Сўнгги янгиликлар/Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди

Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди

Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди

o8xryyicpgkeicp2pq6fwyc4a-hndwnj.jpg

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда "Микрокредитбанк" Самарқанд филиали раҳбари 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, банк филиали раҳбари тадбиркорга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, 4 минг долларни олдиндан олган.

Қайд этилишича, ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги Mikrokreditbank Boshqaruvchi Samarqand pora