Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган

Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган

Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган

Boysun tumani

Бойсун туматига кириш стелласи.
Фото: Uzreport

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида фермер хўжалиги раҳбари 900 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "Б.Т." фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. хўжаликка наслли чорва моллари сотиб олиш учун банк муассасасидан ажратилган 900 млн. сўм кредит маблағини белгиланган мақсадларда сарфламасдан нақдлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда Ғазначилик бошқармаси ходими микроқарз ёрдамида 212 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож қилгани хабар қилинган эди.

Теги prokuratura Surxondaryo talon-toroj