Асосий/Сўнгги янгиликлар/Яна бешта банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари эълон қилинди

Яна бешта банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари эълон қилинди

Яна бешта банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари эълон қилинди

Яна 5 та банк — Асакабанк, Агробанк, Алоқабанк, Ипотека-банк ва Давр банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари эълон қилинди.

photo_2022-06-09_15-51-25.jpgФото: Исмоил Туропов/Bankers.uz

Корпоратив ахборот Ягона порталида Асакабанк, Агробанк, Алоқабанк, Ипотека-банк акциядорларининг умумий йиғилиши қачон ўтказилиши маълум қилинди. Давр банк эса ўз сайтида эълон қилди.

Унга кўра:

  • "Давр Банк" ХАТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йилнинг 30 июнь куни соат 18:00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий-Зарқайнар кўчаси, Блок "А" манзилида ўтказилади. Йиғилиш кун тартибига 15 та масала киритилган.
  • "Асакабанк" АЖ Кенгашининг 2022 йил 7 июндаги қарорига мувофиқ, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 29 июнь соат 15:00 да “Асакабанк” АЖ бош офиси биноси (манзил: Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 67-уй)да бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибига 15 та масала киритилган.
  • Агробанк” АТБ акциадорларининг умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Муқимий кўчаси 43-уй манзилида жойлашган банк бош офисида бўлиб ўтишини маълум қилди. Йиғилиш кун тартибига 13 та масала киритилган. 
  • Алоқабанк” АТ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 11:00 да Электрон овоз бериш хизмати (evote.uz) орқали бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибига 17 та масала киритилган.
  • Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йил фаолияти якунларига бағишланган акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 11:00 дан бошлаб бўлиб ўтишини эълон қилди. Ушбу банк акциядорларининг умумий йиғилиши ҳам интернет орқали онлайн режимда, масофадан туриб йиғилишни олиб бориш имконини берувчи — Электрон овоз бериш хизмати (evote.uz) ёрдамида ўтказилади. Йиғилиш кун тартибига 18 та масала киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туронбанк, Микрокредитбанк ва Қишлоқ қурилиш банк, шунингдек саккизта банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари эълон қилинганди.

Теги Davrbank Agrobank Aloqabank Ipoteka bank Asakabank