Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қишлоқ қурилиш банк ва Микрокредитбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари маълум бўлди

Қишлоқ қурилиш банк ва Микрокредитбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари маълум бўлди

Қишлоқ қурилиш банк ва Микрокредитбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари маълум бўлди

Микрокредитбанк ва Қишлоқ қурилиш банклари акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш санаси эълон қилинди.

photo_2022-06-06_15-42-31.jpg

"Микрокредитбанк" АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 27 июнь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.  Йиғилиш кун тартибига 14 та масала киритилган.

 

photo_2022-06-06_14-45-38.jpg

Йиғилиш Тошкент шаҳри, Лутфий кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган “Микрокредитбанк” АТБ мажлислар залида ўтказилади.

"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 июнь кунги мажлиси қарорига асосан, акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил 21 июнь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 1 июнь куни ҳолатига тузилади.

2022 йил 28 июн куни соат 10.00 дан бошлаб "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг акциядорлари йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши маълум қилинди. Йиғилиш кун тартибига 11 та масала киритилган. Хусусан, банкнинг 2021 йил фаолияти бўйича фойдани тақсимлаш, банк Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш каби масалалар кўриб чиқилади.

photo_2022-06-06_13-30-46.jpg

Акциядорлар 2022 йил 28 июн куни соат 9.00 дан 10.00 гача рўйхатга олинади. Банк жойлашган манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 18-А уй. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2022 йил 22 июн ҳолатига кўра тузилади.

Теги Mikrokreditbank qishloqqurilishbank aksiyador