Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси Қувасой ҳокими этиб тайинланди

"Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси Қувасой ҳокими этиб тайинланди

"Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси Қувасой ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. "Универсал банк" АТБ Бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келаётган Зафаржон Қодирович Тўрақулов Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Turaqulov Z

Зафаржон Тўрақулов
Фото: uza.uz

"Универсал банк" АТБ расмий сайтидаги маълумотларга кўра З.Тўрақулов 1974 йил Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган. 2006 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2008 йил Банк Молия академиясини тамомлаган Зафаржон Тўрақулов 2012 йил январь ойидан бери банк бошқарувига раислик қилиб келмоқда эди.

Эслатиб ўтамиз, "Универсал банк" АТБ 2001 йилдан бери фаолият олиб боради. Банкнинг республика бўйлаб 6 та филиали мавжуд.

Теги rais Universalbank