20 август — "Тадбиркорлар куни" муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтказиладиган мулоқоти олдидан ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Бошқаруви раиси Алишер Муратов Фарғонада тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Тадбирда мамлакатимизда бизнес ривожи учун имкониятлар кенгайиб бораётгани эътироф этилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Банк раҳбари фарғоналик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан қўшимча молиявий сармоялар ажратилишини маълум қилди.
Мулоқотда қатор бизнес лойиҳаларни молиялаштириш бўйича банкнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.