Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк мижозларнинг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар бўйича 9 та банкка хат юборган

Марказий банк мижозларнинг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар бўйича 9 та банкка хат юборган

Марказий банк мижозларнинг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар бўйича 9 та банкка хат юборган

Марказий банк истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига оид ҳолатлар бўйича Капиталбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Анорбанк, Асакабанк ва ТБС банкларга 15 та хат юборган.

Markaziy bank 3-2

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан қуйидаги каби қоидабузарликлар бўйича мурожаатлар келиб тушгани аниқланган:

  • жорий йилнинг иккинчи чорагида, фуқаро М.Ю. томонидан омонатга қўйилган пул маблағига фоизлар нотўғри ҳисобланганлиги;
  • фуқаро В.О.нинг омонатга қўйган пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги;
  • “Ёз ифори” номли омонат шартларига кўра исталганча қўшимча маблағ киритиш имконияти мавжуд бўлса-да, фуқаро А.А. номига расмийлаштирилган омонатга қўшимча маблағ қабул қилинмаганлиги;
  • фуқаро Д.Б. томонидан банк мобил иловаси орқали ўтказилган пул маблағи унинг омонат ҳисоб рақамига кирим бўлмаганлиги;
  • шунингдек, кредитга кафил бўлган фуқаронинг маълумотлари нотўғри киритилганлиги сабабли мазкур кредитга алоқаси бўлмаган фуқаро М.Ғ.га кредит маблағини тўлаш бўйича банк томонидан талабнома юборилганлиги.

Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Капиталбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Анорбанк, Асакабанк ва ТБС банкларга хабарларда кўтарилган масалаларни ўрганиб, ўзларининг расмий коммуникация каналлари орқали муносабат билдириши юзасидан 15 та кўрсатма хатлари юборилди.

Мазкур кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилган ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, расмий саҳифалари ва сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берилгани маълум қилинди.

Марказий банк мижозлардан кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланаётганда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларини бузилган деб ҳисоблашса, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкинлиги айтилди.

Теги Markaziy bank