Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилганини рад этди

Марказий банк Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилганини рад этди

Марказий банк Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалган. Ўзбекистон Марказий банки мазкур ҳолатга муносабат билдириб, президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини маълум қилди.

Ш.Мирзиёев-тангалар1

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Хабарда айтилишича, Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади.

"Бугунги кунда Марказий банк томонидан президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз", — дейилади расмий муносабатда.

Теги oltin tangalar Markaziy bank