Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қишлоқ қурилиш банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

Қишлоқ қурилиш банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

Қишлоқ қурилиш банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

2022 йилнинг 28 июн куни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

img_20220702_131605_988.jpg

Йиғилишда банк акциядорлари, Бошқаруви аъзолари ва тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи ва банкнинг 2021 йилдаги фаолияти натижалари, шу жумладан, бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи тингланди ҳамда 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Банк Бошқаруви раиси А.Муратов банкда фаол амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, таркибий-ташкилий  ўзгаришлар, мижозларга йўналтирилган банк бизнеси, халқаро ҳамкорлар билан эришилган келишувлар ва уларнинг ижросига доир кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.

Қайд этилдики, банкнинг умумий капитали 2021 йилда 282,5 млрд. сўмга ўсиб, 2 696,4 млрд. сўмни ташкил қилди.

Банкнинг соф активлари 2021 йил бошига нисбатан 4 784,6 млрд. сўмга ўсиб 2021 йил якунига 20 708,1 млрд. сўмга етди ва банк активлари таркибида даромад келтирувчи активларнинг улуши 89,8 фоизни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида банкнинг жами даромадлари 3 236,6 млрд. сўмни ташкил қилди.

Ўз навбатида, ҳисобот йили якуни бўйича соф фойда 319,4 млрд. сўмни ташкил қилди (2021 йил 1 январга нисбатан ўсиш – 95,8 млрд. сўм ёки 42,8 фоиз) ва режа кўрсаткичи ортиғи билан (102 фоизга) бажарилди.

Банкнинг  шаклланган устав капитали 2022 йил 1 январь ҳолатига 1 855,1 млрд. сўмни ташкил қилди.
2021 йил  давомида 3 846 та тадбиркорлик субъектларига 4,8 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди, натижада, 8 563 та янги иш ўринлари яратилди.

Банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Теги Qishloq qurilish bank