Асосий/Сўнгги янгиликлар/Муомаладаги нақд пуллар миқдори 40,5 трлн. сўмдан ошди

Муомаладаги нақд пуллар миқдори 40,5 трлн. сўмдан ошди

Муомаладаги нақд пуллар миқдори 40,5 трлн. сўмдан ошди

Марказий банк 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, миллий валютадаги пул массаси миқдори ўтган ойга нисбатан қарийб 5,4 трлн. сўмга кўпайган ва 113,6 трлн. сўмга етган.

Pul massasi 01-07-22

Фото-жадвал: Марказий банк

Май ойидан фарқли равишда, июнь ойида чет эл валютасидаги депозитлар (миллий валюта эквивалентида) миқдори 5 трлн. 425 млрд. сўмга камайган. 

Миллий валютадаги пул массасининг барча турлари миқдори ошган, хусусан, муомаладаги нақд пуллар (М0) ҳам 3 трлн. 645 млрд. сўмга кўпайган ҳамда уларнинг миқдори 40 трлн. 512 млрд. сўмни ташкил қилган.

Изоҳ: Кенг маънодаги пул массаси (М2) Халқаро валюта жамғармасининг “Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмаси” (ПМСШҚ 2016) концепция ва таснифларига мувофиқ Марказий банк ва бошқа депозит ташкилотларининг (тижорат банклари) мажбуриятлари маълумотлари асосида ҳисобланган. М2 ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади (ПМСШҚ 2016 мувофиқ пул массаси таркибига киритилмайдиган депозитлардан ташқари). 

Тор маънодаги пул массаси  (М1) ўз ичига муомаладаги нақд пуллар ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча  депозитларни олади.
 

Теги Markaziy bank pul massasi