logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тенге банк ва Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тенге банк ва Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тенге банк ва Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йил 6 сентябр куни Тенге банк ҳамда Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти (MDIS in Tashkent) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида икки томон ахборот ва маданий алоқаларни ривожлантиришга, шунингдек, таълим ва тадқиқот соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Бу ҳақида банкнинг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

photo_2021-09-06_18-41-11

Фото: Тенге банк

Бу ҳамкорлик қуйидагиларни англатади: 

  • қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, шу жумладан юқори малакали илмий ва педагогик кадрларни тайёрлаш;
  • ҳар икки томоннинг профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари томонидан маърузалар, мастер-класслар ташкил этиш;
  • бозор пешқадамларини жалб қилган ҳолда қўшма семинарлар, конференциялар, давра суҳбатларини ўтказиш.

Бундан ташқари, Тенге Банк ва MDIS, битирувчиларнинг иш мартабалари бўйича биргаликда ишлашни режалаштириб, уларга Тенге Банкда амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятларини таклиф этадилар.

photo_2021-09-06_18-41-12

Фото: Тенге банк

Теги MDIS Tengebank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй