Асосий/Сўнгги янгиликлар/Tenge Bank Вестминстер Университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Tenge Bank Вестминстер Университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Tenge Bank Вестминстер Университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

Tengebank-Westminister

Фото: t.me/Tengebankuz

25 ноябрь куни "Tenge Bank" АТБ ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда банк расмий каналида хабар берилди.

Меморандум шерикчилик муносабатларини ўрнатиш ва узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни ўз ичига олади.

Эришилган келишувлар доирасида, томонлар қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш мақсадида таҳлилий, статистик ва бошқа ахборотлар алмашадилар, жумладан, методик ҳужжатларни тайёрлаш, таълим дастурларини шакллантириш, талабалар учун Бош офиснинг таркибий бўлинмалари ва банкнинг ҳудудий филиалларида иш билан таъминлаш мақсадида амалиётларни ташкил этиш, шулар жумласидандир.

 

Теги memorandum Tengebank